Экологик муаммоларга Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ечим топа оладими?

    АОКАда ўтказилган брифингда Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори Бахтиёр Пўлатов шу йўналишдаги ишлар ҳақида маълумот берди.

    Республикамизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кўплаб ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатиш ва олдини олишда илмий-тадқиқот ишларига ҳам катта эътибор берилмоқда.

    Бу борада 2022 йил 18 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори .муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Қарор билан Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича 10 та асосий йўналишлари белгилаб берилди.

    Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини таъминлаш, долзарб йўналишлардаги илмий тадқиқотларни янада кучайтириш мақсадида институтда Биохилма-хилликни сақлаш ва Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш лабораториялари, яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши, экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ъкологик таълим ва тарғибот бўлимлари ташкил этилди.

    Институтда Фанлар академияси, тармоқ илмий ташкилотлари ва хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик ва интеграция тизими яратилади. Бунинг учун институтга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг хорижий етакчи экспертлари халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилинади.

    Институт илмий лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида 2023 йилда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан жами 1,5 млрд сўмлик 27 турдаги лаборатория ускуналари ва 19 турдаги реагент ва бутловчи материаллар харид қилиниши режалаштирилган.

    Институтда жорий йилнинг 10 ойи давомида 12 та хўжалик шартномалари асосида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Институт илмий ходимлари томонидан 2022 йил давомида нашр этилган монография, хорижий, маҳаллий нашрлардаги мақолалар ва муаллифлик гувоҳномалари сони 29 та ни ташкил этмоқда.

    Қарорда белгиланган барча топшириқ ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши келажакда республикамизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси илм-фаннининг ривожланишига, соҳада малакали ва юқори билимли кадрлар улушининг ортишига хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates