Унга кўра, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан «оғир» маҳаллалар белгиланади.
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун «ўсиш нуқталари» аниқланиб, ҳар бир тадбиркорлик йўналишига «етакчи» тадбиркорлар бириктирилади.
«Оғир» маҳаллаларга бириктирилган «етакчи» тадбиркорларга 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада маҳалла учун 2 миллиард сўмгача кредитлар кооперация асосида ажратилади.
Ҳар бир «оғир» маҳаллага ажратилган 2 миллиард сўм маблағларнинг 10 фоизгача бўлган қисми уларнинг тегишли ихтисослашув йўналишларида биттадан намуна ва ўрнак кўрсатадиган тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилади.
«Етакчи» тадбиркорларга кооперация асосида ишлаётган фуқаро томонидан ишлаб чиқарилаётган (етиштирилаётган) маҳсулотларни сотиб олиш ёки шартномага асосан фуқарога ойлик иш ҳақи тўлаш шарти ўрнатилади.
Кредитлар сектор раҳбарлари томонидан «оғир» маҳаллада тадбиркорликни ҳамда иқтисодий кооперацияни ривожлантириш бўйича «йўл хариталар» ва дастурлар Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказида ҳимоя қилиниб, ижобий хулосаси олингандан сўнг берилади.
Қарорга кўра шунингдек, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар барпо этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.