Испания клуби ўзбекистонлик ёш футболчига қизиқмоқда

    Ўзбекистонлик футболчи Лазизбек Мирзаев U17 терма жамоасидаги муваффақиятли ўйинлари орқали хориж клублари скаутлари назарига тушган.

    Тошкентнинг “Локомотив” клубига тегишли 17 ёшли футболчи Испания Сегундасида етакчилик қилаётган “Леганес” клубида кўрикдан ўтмоқда.

    Бу ҳақда Россиялик инсайдер Иван Карпов ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

    Ўзбекистонлик футболчи Лазизбек Мирзаев U17 терма жамоасидаги муваффақиятли ўйинлари орқали хориж клублари скаутлари назарига тушган.

    Айниқса, ўтган йили ноябрь ойида 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Лазизбек Мирзаевнинг жарима зарбасидан Англия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилгани анча шов-шувларни келтириб чиқарган эди.

    Лазизбек Мирзаевнинг трансфер суммаси 2023 йил якунига кўра, 50 минг евродан 200 минг еврога кўтарилган.

    “Леганес” жорий мавсумда Сегундада 31 та учрашувда 56 очко жамғариб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва Ла Лигага чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates