Исроил Эрон шимолида Каспий денгизи соҳилидаги Рашт шаҳри чеккасига зарбалар берди. Бу ҳақда Эроннинг Гилон вилояти губернатори ўринбосари Али Багирий маълум қилди.
“Бугун эрта тонгда Раштдаги Сефидруд технология парки ҳудуди душман кучлари томонидан ҳужумга учради. Ҳозирда [ҳудудда] етказилган бўлиши мумкин бўлган зарарлар текширилмоқда”, дея расмий сўзларидан иқтибос келтиради IRNA агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, саноат ҳудудида портлаш содир бўлган, деб хабар беради tass.ru.