Исроил Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари урушнинг асосий мақсадларини белгилаб берди

    Исроилнинг янги мудофаа вазири Исраэль Кац Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинган барча одамларни қайтариш, шунингдек, бу гуруҳ ва Ливандаги шиа “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг мағлуб этиш урушнинг асосий мақсадлари эканини айтиб ўтди.

    “Биз душман устидан ғалаба қозониш ва уруш мақсадларига эришиш учун биргаликда ҳаракат қиламиз: барча гаровга олинганларни қайтариш асосий мақсад, Ғазо секторида ҲАМАСни йўқ қилиш, Ливанда “Ҳизбуллоҳ”ни мағлуб этиш, Эрон тажовузинини тўхтатиш ва шимол ва жануб аҳолисининг ўз уйларига хавфсиз қайтиши”, деб ёзди Исроил Кац ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.

    Сешанба куни эрталаб Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху мудофаа вазири Йоав Галантни улар ўртасида ишончга путур етгани ва пайдо бўлган келишмовчиликлар нуқтаи назаридан ҳарбий кампанияни бир хилда давом эттира олмагани сабабли ишдан бўшатилганини эълон қилди. Мудофаа вазири лавозимини амалдаги ташқи ишлар вазири Исроил Кац эгаллади, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates