Корея Республикаси жануби-шарқидаги Кимхэ шаҳридаги ҳарбий базада портлаш юз берди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Уч нафар жабрланганларнинг куйиш жароҳати ҳаёт учун хавфли эмаслиги хабар қилинди. Улар ҳарбий хизматчилар эмас. Yonhap агентлиги хабарига кўра, портлаш Кимхэдаги таъминот базасида янги қурилган хавфли моддаларни сақлаш цистерналарини текшириш вақтида содир бўлган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, деб хабар беради tass.ru.