Чоршанба куни кўнгиллилар Анапада ўлик ҳолатдаги ёш Азов дельфинини топишди. Эълон қилинган кадрларга қараганда, дельфинни бутунлай мазут қоплаган. Кейинчалик Азов денгизида мазут қоплаган, нобуд бўлган яна бир Азов дельфини топилди.
Керч бўғози ҳудудида 15 декабрь куни 13 нафар экипаж аъзоси бўлган “Волгонефть 212” ва бортида 14 нафар денгизчи бўлган “Волгонефть 239” танкерлари ҳалокатга учради, деб хабар беради ria.ru.
Росморречфлотнинг аниқлик киритишича, ҳалокат Қора денгизда бўрон туфайли содир бўлган, бунинг оқибатида нефть маҳсулотлари тўкилиши содир бўлган ва уни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, танкерлар 9,2 минг тоннага яқин мазут ташиётган бўлган. РИА Новости манбасининг хабар беришича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, денгизга 3,7 минг тоннага яқин нефть маҳсулотлари тўкилган.