Исроил Сурия флотини йўқ қилганини маълум қилди

    Исроил мудофаа вазири сешанба куни ҳарбий-денгиз кучларининг ракета катерлари Сурия флотига қарши “кенг кўламли операция” ўтказганини тасдиқлади.

    Исроил ўз қўшинлари Дамашқ томон ҳаракатланаётганини инкор этиб, мақсади чегарани қўриқлаш ва қурол-яроғнинг жангарилар қўлига тушиб қолмаслигини таъминлаш эканини айтди.

    Исроил “стратегик таҳдидларни бартараф этиш” бoйича кенг кўламли кампания доирасида Сурия ҳарбий-денгиз кучларини ракеталар билан йўқ қилди, деди мамлакат мудофаа вазири Исраэль Кац Ҳайфадаги ҳарбий-денгиз базасига ташрифи чоғида.

    Сўнгги кунларда пойтахт Дамашқ, шунингдек, Латакия бандаргоҳи Исроил ҳаво ҳужумлари нишонига айланди. “Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги” (OSDH) ноҳукумат ташкилотига кўра, Башар Асад якшанба куни қочиб кетганидан бери Исроил 300 дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширди.

    БМТ Сурияда “асосий ҳарбий объектларни вайрон қилган” Исроилни мазкур мамлакатда “зарбалар ва қўшинлари ҳаракати”ни тўхтатишга чақирди, деб хабар беради ru.euronews.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates