Исроилнинг Ғазодаги кафега уюштирган зарбаси қурбонлари сони 33 нафарга етди

    Исроилнинг Фаластин анклави ҳисобланадиган Ғазо шаҳридаги соҳил бўйида жойлашаган кафега уюштирган зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 нафарга етди.

    Бу ҳақда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига яқин бўлган Quds портали маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

    Портал маълумотларига кўра, берилган зарба оқибатида жароҳатланганлар ҳам бор, бироқ уларнинг аниқ сони келтирилмаган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бомбардимон оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақидаги маълумотга ҳали расман изоҳ бермади, деб хабар беради belta.by.

    Аввалроқ Al Jazeera телеканали жароҳатланганлар орасида анклавдаги ҳаёт ҳақидаги репортажлари билан танилган фаластинлик журналист ҳам борлиги ҳақида хабар берган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates