“Теҳронда охирги учта ҳужумда 73 нафар аёллар ва болалар ҳалок бўлди; Чемран турар-жой мажмуасида 20 нафар болалар ҳалок бўлди, 48 соатдан кейин ҳам 10 киши вайроналар остида қолиб кетмоқда”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, “Исроил пропагандаси” зарбалар “жарроҳликка хос аниқлик билан, турар-жой ҳудудларига зарар етказмасдан” амалга оширилаётганини даъво қилса-да, аслида ЦАХАЛнинг “жарроҳликка хос аниқлиги” “болалар ва аёлларни нишонга олишдан” иборат бўляпти, деб хабар беради report.az.









