«Иссиқлик электр станциялари» АЖ марказий биносининг томига қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди

    Энергетика 16 ноябр 2021 1281

    Энергия самарадорликни ошириш, ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш мақсадида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маъмурий биноси том қисмида 116 та қуёш панелларидан иборат қуввати 40 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб бинонинг мавжуд электр энергия таъминоти тизимига уланди.

    Натижада, йилига ўртача 76,8 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан йилига 20,7 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

    Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2020-2021 йиллар давомида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ тизим корхоналари томонидан жами 186 дона қайта тикланувчи энергия қурилмалари ўрнатилди, шу жумладан:

    - Қуёш панеллари – 46 та;

    - Қуёш сув иситгичлари – 26 та;

    - Қуёш панелли ёритиш чироқлари – 114 та.

    2020-2021 йил 10 ойи давомида жами тизим корхоналарида ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан 258,3 минг кВт.соат электр энергияси ва 450 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилган. Натижада ҳозирги кунга қадар жами 83 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилди.

    Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates