ИССВ ўзбек экспортёрларини Европа Иттифоқи бозорларига олиб чиқяпти

    Бизнес 31 октябр 2024 200

    Бугунги кунда ўзбек ишлаб чиқарувчилари томонидан ривожлантирилаётган асосий экспорт йўналишларидан бири бу Европа Иттифоқи мамлакатларидир. Ўзбекистон GSP+ умумий имтиёзлар тизими доирасида Европа мамлакатлари бозорларига имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган кам сонли давлатлардан бири бўлиб, 6000 турдаги товарларни Европа Иттифоқи мамлакатларига божсиз олиб кириш имконига эга.

    Ўзбекистонлик тадбиркорлар яратилган ушбу имкониятлардан фаол фойдаланиб, экспорт ҳажмини йилдан-йилга ошириб келяпти. Биргина жорий йил январь-сентябрь ойларида Европа Иттифоқи мамлакатларига 1 миллиард 470 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга кўпдир. GSP+ дастури доирасида экспорт қилинадиган маҳсулотлар олд қаторида тайёр трикотаж, пайпоқ, электротехника ва кимё маҳсулотлари эгаллайди.

    Экспорт ҳажмини ошириш жараёнида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан чарм-тўқимачилик саноати корхоналари эгаларининг Португалия, Италия, Испания, Германия ва Польшадаги йирик савдо тармоқлари ва компаниялари билан музокаралар ўтказиш учун ташрифини ва бизнес миссияларини ташкил этиш катта роль ўйнади.

    Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Alba Tessile, T.I.S., Ametlab, ItalTex, Sartoria La Torre va SI Group, Rossorame, Weitblick, WLL Gmb, El Corte Inglés, Tendam, Gedepsa, ACIR Southern Europe, Gedepsa, ACIR Southern Europe, El Corte Ingles, Tendam, LEGS, PPHU JOLA-STYL, Colorinvest va Arlen, Textile Group компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

    Натижада тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ва газламаларни етказиб бериш, Италия-Ўзбекистон қўшма брендини яратиш, Европа электрон тижорат платформалари билан ишлаш, Европа Иттифоқи ҳудудида Ўзбекистон савдо уйларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди, шунингдек, логистика, сақлаш, сертификатлаш, сифат назорати масалалари бўйича ечимларга келинди.

    Кўнчилик ишлаб чиқарувчилари Европа Иттифоқидаги ҳамкорлар — CTIC, APIC, Confidustria Toscana Sud, Cámara de Comercio de Valencia tashkilotlari, Aquitex, CEPSA, Alidata, Mapril ION Exchange, VentilaQUA, Desotec, Jose maria & filhos Tanned Group, Incusa компаниялари билан шу каби келишувларга эришдилар.

    Миссиянинг бирламчи натижалари имзоланган шартномалар доирасида сўнгги 2 ойда Италия, Болгария, Польша, Австрия ва Германияга чарм саноати экспорти кўпайганлигини кўрсатяпти, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates