Швеция ва умуман олганда Скандинавия мамлакатлари бозори мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш учун жозибадор бўлиб, ушбу давлатлардаги импорт нархлари жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан юқорилиги билан ажралиб туради.
Тадбирда Ўзбекистонда етиштириладиган мева ва сабзавот маҳсулотлари Швецияга асосан Нидерландия, Испания ва Италия давлатлари орқали кириб келаётганлиги маълум қилинди. Шу сабабли, истиқболда бевосита экспорт товарларини етказиш мақсадида Стокгольм ва Хельсинборг шаҳарларида озиқ-овқат ва мева-сабзавот учун омборхоналар ва савдо уйларини очиш таклифлари билдирилди.
Швециялик шериклар ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотлари импорти учун талаб этиладиган тариф ва нотариф чоралар, йирик савдо тармоқлари билан ишлаш тартиби бўйича тақдимот ўтказдилар.
Вебинар давомида, шунингдек, Швеция Миллий савдо кенгашининг «Open Trade Gate» дастури доирасида ўзбекистонлик кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда экспортёр компаниялар ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди, деб хабар беради «Дунё» АА.