Истанбул 2023 йилда Круиз туризми маркази ҳисобланади

    Туризм 24 феврал 2023 2327

    Осиё ва Европанинг учрашиш нуқтаси бўлган Истанбул шаҳарнинг ноёб порт иншооти – Галатапорт Истанбул билан круиз туризмида марказий ўрин тутади.

    Қоракўйдаги янгиланган ушбу тарихий порт Истанбулни тез ривожланаётган туризм сегменти учун муҳим манзил сифатида дунё эътиборига ҳавола қилинмоқда.

    Круиз туризми денгизга асосланган туризм тоифасига киради. Круиз туризмида кема бортида ташкил этилган турли тадбирлардан тортиб, портга ва унга туташ жойларга ташриф буюриш ва харид қилиш каби фаолиятлар амалга оширилади.

    Саккиз минг километрдан ортиқ қирғоқ чизиғига эга Туркия жуда гўзал саёҳат бекатлари ва Ўрта Ер денгизи ҳавзасининг севимли портларига мезбондир. Туркиянинг йирик круиз туризми марказларидан бири бўлган Истанбул ва унинг асосий порти Галатапорт Истанбул, гастрономиядан харид қилишгача, санъат ва маданиятдан тарихгача, махсус ва хилма-хил саёҳат тажрибаларини қидираётган саёҳатчиларнинг эътиборини тортади.

    Ўтган йили Галатапорт Истанбул 150 га яқин кема ва 350 000 йўловчи ва экипаж аъзоларини қабул қилди. Круиз туризмидаги юксалишини кўрсатган Истанбул, кўплаб круиз йўналишлари ва турли сиғимли кемалар томонидан уй порти сифатида белгиланган.

    Галатапорт Истанбул, уй порти сифатида Ўрта Ер денгизи ҳавзасидан Қора денгизгача бўлган кенг географияда круиз туризмига катта туртки бериб, минтақа ва мамлакат туризми ҳамда иқтисодиётига катта ҳисса қўшди. 2014 йилда порт ҳудуди қабул қилинганда асосий порт фаолияти 15% бўлган бўлса, Галатапорт Истанбулни уй порти сифатида ишлатган кемалар улуши ҳозирда 50% га кўтарилди ва бу кўрсаткични янада ошириш учун ҳаракатлар давом этмоқда.

    Истанбул қадимий сардобаларидан илҳомланган биринчи ер ости круиз терминали

    Дунё бўйлаб шунга ўхшаш лойиҳаларни илҳомлантирган Галатапорт Истанбул 29 000 м² ер ости круиз терминалига эга бўлиб, круиз туристларига қулай ва хавфсиз саёҳат тажрибасини ваъда қилмоқда. Ред Дот Десигн мукофотига сазовор бўлган ер ости круиз терминали замонавийлик ва маданий мерос бир-бирига мос келадиган дизайни билан ҳайратда қолдиради. Ички маконда Рим ва Византия империяларига оид Истанбулнинг эски сардобаларининг тарихий архитектураси ва характерига ишора қилувчи объектлар мавжуд.

    Босфорнинг юрагида ғайриоддий тажрибалар

    Барча турдаги круиз кемалари ва профилларини қабул қилиш учун мўлжалланган Галатапорт Истанбул, Каракўйнинг қоқ марказида, қирғоқ бўйи бўлиб, ҳудуднинг тарихий ва маданий тузилиши билан тўлдирилган сайр маршрутини тақдим этади. Бундан ташқари, кенг кўламли мажмуада турк ва халқаро ошхоналари, юқори даражадаги савдо ва санъат марказлари, ёпиқ ва очиқ кўргазмалар мавжуд.

    Галатапорт Истанбул Жонли Каракўй маҳалласида жойлашган бўлиб, Аясофия Улуғ жоме масжиди, Мовий масжид, Топкапи саройи ва Еребатан Сардобаси каби машҳур иншоотларга мезбонлик қилади. Капали Чарши, Зираворлар Бозори, Галата қалъаси, Таксим майдони ва Долмабаҳче саройи ҳам портга яқин.

    Галатапорт Истанбул мажмуасида, шунингдек, “Мимар Синан Гўзал санъатлар университети”нинг Истанбул расм ва ҳайкалтарошлик музейи ва бу йил яна меҳмонларни қабул қилишни бошлайдиган янги Истанбул Модерн музейи мавжуд. Иккала музей ҳам турк ва халқаро санъат асарларининг ажойиб коллекциялари билан машҳур.

    ХIХ асрда Султон Абдулмажид томонидан қурилган ва Галатапорт Истанбул лойиҳаси доирасида қайта тикланган Топҳане соат минораси вақт ва ўзгариш кучини ифодаловчи майдоннинг марказий қисмидир. 14,000 м² Соат минораси майдонида йил давомида жонли ижролар, махсус очиқ кўргазмалар, маданий тадбирлар ва Беёғлу маданият йўналиши фестивали каби халқаро фестивалларга мезбонлик қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates