Истеъдодли ёшларга сертификатлар топширилди

    Кейинги авлод 17 сентябр 2021 443

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида истеъдодли йигит-қизларнинг 53 нафарига 2021-2022 ўқув йили учун тўлов-шартнома маблағларининг 451 миллион 370 минг сўмини қоплаб бериш мақсадида сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Таъкидлаш жоиз, Пойтахтимизда 24 025 нафар йигит-қизлар «Ёшлар дафтари»га киритилган. Жорий йилнинг ўтган даврида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 27 миллиард 897 миллион сўм йўналтирилди.

    Хусусан, 151 нафар йигит-қизларнинг олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракти учун 842 миллион сўм, 1 646 нафар ёшга бир марталик моддий ёрдам учун 1 миллиард 645 миллион сўм, 565 нафар йигит-қизнинг тадбиркорлик, касб-ҳунар ва ҳайдовчиликка ўқиши учун 403 миллион сўм, 714 нафар ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиши, тадбиркорликни бошлаши учун 5 миллиард 648 миллион сўм, 52 нафарига даволаниш билан боғлиқ ва психологик ёрдам учун 374 миллион сўм маблағлар ажратилди. Шунингдек, 439 нафар ёшга истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва сафарбарлик чақируви учун 2 миллиард 350 миллион сўм, 16 миллиард 635 миллион сўм маблағ эса Беш муҳим ташаббус тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилди. Натижада 20 916 нафар йигит-қизлар «Ёшлар дафтари»дан чиқарилиб, уларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга эришилди.

    Ҳозирги кунда «Ёшлар дафтари» жамғармасида 16 миллиард сўмдан зиёд маблағлар бўлиб, улар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш учун йўналтирилиши кўзда тутилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates