Истиқболдаги янги лойиҳалар дебочаси

    Урганч давлат педагогика институти томонидан “Глобаллашув шароитида педагогика соҳасидаги тадқиқотлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

    Анжуманда Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Озарбайжондан ОТМ ректорлари ва олимлар иштирок этди.

    Конференция очилишида вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, институт ректори Ф.Мадраҳимова, Бартин университети ректори О.Узун, Доғистон давлат педагогика университети проректори И.Дибиров ҳамда Глазовск давлат муҳандислик педагогика университети проректори Е.Калинина, Хитойнинг Шенси педагогика университети вакили Ю.Хехуа ва бошқалар маъруза билан иштирок этди.

    Халқаро илмий-амалий анжуман якунида Туркиянинг Бартин университети ректори О.Узун, Доғистон давлат педагогика университети проректори И.Дибиров ва Глазовск давлат муҳандислик педагогика университети проректори Е.Калининага Урганч давлат педагогика институти фахрий профессори унвони топширилди. Шунингдек, бошқа хорижий ва маҳаллий меҳмонларга халқаро анжумандаги фаол иштироки учун ташаккурномалар тақдим этилди.

    Юртимизда таълим-тарбия тизимини янги босқичга кўтариш, педагог кадрлар тайёрлаш сифатини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ва олий педагогик таълим билан қамровни ошириш борасида изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ушбу халқаро илмий-амалий анжуман ҳам ушбу ислоҳотлар самараси ҳамда истиқболдаги янги лойиҳалар дебочасидир, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates