Онлайн ва офлайн форматда ташкил этилган дарсларда Республикамиздаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 102, 104, 106-сонли заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатлари, шунингдек, Агентлик тизимидаги мактаб ўқувчилари ҳамда IT ва Медиа соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этди.
Дастурлаш асослари (Python), Frontend (Javascript, react), Backend (Django), NET, График дизайн (Adobe Photoshop, Sketchbook) каби йўналишларда ўтказилган онлайн дарслари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Бир вақтнинг ўзида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактабида Меҳрибонлик уйи ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатлари ўқувчилари учун График дизайн, Робототехника ва Медиа йўналишлари бўйича жонли маҳорат дарслари ҳам олиб борилди. Робототехника дарсларида иштирокчилар ўзлари ясаган “smart car”ларда ўзаро беллашдилар.
“Digital Generation Uzbekistan”нинг YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали тажрибали дастурчилар томонидан маҳорат дарслари ва кун сарҳисобига бағишланган жонли эфир ёрқин таассуротларга бой бўлди.
Тадбир доирасида шунингдек, Ал-Хоразмий мактабида Тошкент шаҳридаги ИНҲА ва Амити Университетлари ректорларининг оромгоҳ иштирокчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда ёшлар мавзу борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Тадбир сўнгида оромгоҳда фаол иштирок этган ёшлар муносиб тақдирланди.
Маълумот ўрнида: онлайн дарсларда иштирок этиш учун Республика бўйича 3000 дан зиёд ёшлар рўйхатдан ўтган.