Италиянинг “COTONELLA” компанияси раҳбарлари Қашқадарёда

    Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраевлар компания бош директори Спагноло Ренато, бош директорнинг минтақавий лойиҳалар бўйича ўринбосари Моресчи Марко ва компаниянинг Ўзбекистондаги ижрочи директори Инагомджанов Довруғлар билан икки томонлама учрашув ўтказди.

    Маълумот ўрнида, Кўкдала тумани ҳокими бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 8 сентябрь куни Италия давлатида бўлиб, машҳур итальян бренди ҳисобланган “COTONELLA” брендини Кўкдалага олиб келиш юзасидан музокаралар олиб борган эди. Натижада туманда янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган ва меморандум имзоланган эди.

    5 млн. доллар сармоя эвазига Кўкдалада ташкил этилаётган мазкур корхона томонидан йилига 8 млн. донагача тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва Европа бозорларига экспорт қилиш режалаштирилган.

    Биринчи босқичда 1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, 100 та доимий иш ўринлари яратилади. Келгусида корхонада маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 8 млн. донага етказиб, 500 нафар маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланади ва Италиянинг етакчи тикув технологиялари ва малакали мутахассислари жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

    Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришиб олишди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates