Ихтисослаштирилган мактаблар рейтинги маълум қилинди

    Ихтисослаштирилган мактаблар рейтинги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар кесимида кўриб чиқилди.

    Ихтисослаштирилган мактаблар бўйича юқори ўнталикдан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 4-ИДУМ, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-ИМИ, Бухоро вилояти Жондор тумани 49-ИДУМ, Хоразм вилояти Шовот тумани ХФММИ, Бухоро вилояти Когон тумани 1-ИДУМ, Хоразм вилояти Хива шаҳри 56-ИМИ, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри "Умид ИДУМ", Наманган Мингбулоқ тумани 13-ИДУМ, Наманган вилояти Чортоқ тумани 20-ИДУМ, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани 12-АФЧЎИМИлар ўрин олди.

    Сўнгги ўринларда эса Тошкент вилояти Бўка туманидаги 16-ИДУМ, Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 40-ИДУМ, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 69-ИДУМ, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 180-ИДУМ, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 12-ИДУМ, Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги 39-ИДУМ, Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 56-ИДУМ, Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 97-ММИ, Хоразм вилояти Боғот туманидаги 47-ИДУМ, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 27-ИДУМ мактаблар эканлиги аниқланди.

    Умумий ўрта мактаблар рейтингида юқори ТОП-10 ликдан Навоий вилояти Навоий шаҳри 13-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 38-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро тумани 49-мактаб, Бухоро вилояти Жондор тумани 3-мактаб, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани 21-мактаб, Навоий вилояти Навоий шаҳри 9-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 28-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро тумани 14-мактаб, Бухоро вилояти Жондор тумани 41-, 38-мактаблар ўрин олди.

    Сўнгги ўринларда эса Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 34-мактаб, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 209-мактаб, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 295-, 62-мактаблар, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги 16-мактаб, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 54-мактаб, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 99-98- ва 100-мактаблар ҳамда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 178-мактаб эканлиги маълум бўлди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates