Ҳисоботда қайд этилганидек, Ўзбекистон 2015 йилдан буён Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаларида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича энг тез суръатларда тараққиётга эришган давлат сифатида эътироф этилган.
Ҳисоботда мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди.
Хусусан, камбағалликни қисқартириш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш, рақамли ва яшил иқтисодиётни жадал ривожлантириш, шунингдек, статистик маълумотларнинг очиқлигини ошириш соҳаларида эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилди.
Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасидаги ютуқлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровли институтционал ва таркибий ислоҳотларнинг натижаси деб таъкидлади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.









