Бу агентлик билан ҳамкорлик қайта тикланганидан сўнг пойтахтнинг илк мустақил халқаро рейтингидир.
Берилган рейтинг Тошкент шаҳрининг молиявий ҳолати мустаҳкамлиги ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлигини акс эттиради. Fitch Ratings ўз таҳлилида шаҳарнинг қарз юки бошқариладиган даражада қолаётганини, даромад базасининг ўсиши эса ижобий ривожланиш кўрсатаётганини таъкидлайди. Бу эса молиявий масъулият ва бошқарув самарадорлигининг юқори даражасидан далолат беради.
Тошкент минтақа шаҳарлари орасида
Ўзбекистон пойтахти халқаро рейтингда худди шу даражадаги шаҳарлар қаторига қўшилди, жумладан:
- Истанбул, Анқара ва Туркиянинг бошқа каби йирик шаҳарлари — 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб BB- рейтингига эга;
- Амман (Иордания) — мамлакатнинг BB- даражасидаги суверен рейтингини акс эттиради;
- Ереван (Арманистон) — 2023 йил август ойидан бери BB- рейтингига эга.
Шундай қилиб, Тошкент Марказий Осиёда BB- халқаро рейтингини олган биринчи ва ягона шаҳар бўлди. Бу унинг халқаро майдондаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва пойтахтнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.
Fitch Ratings рейтингининг берилиши шаҳарни янада ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган стратегик лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамдир.








