У энг йирик иқтисодиётга эга 60 та давлатни қамраб олди. Улар ҳақ тўланадиган таътил, оналикдаги имтиёзлар, энг кам иш ҳақи, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва бахт каби параметрлар бўйича баҳоланди.
Янги Зеландия яна биринчи ўринни эгаллади, унда ишчилар йилига 32 кунлик ҳақ тўланадиган таътил ва 26 ҳафталик ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари ҳуқуқига эга.
Ундан кейин универсал соғлиқни сақлаш тизими ва энг кам иш ҳақи юқори бўлган Ирландия туради. Европадаги энг юқори минимал иш ҳақи ва яхши ижтимоий кафолатларга эга Бельгия кучли учликни якунлаб берди.
Кучли ўнталикка Германия, Норвегия, Дания, Канада, Австралия, Испания ва Финляндия ҳам кирди. Биринчи ўнталикдаги ўнта давлатдан еттитаси Европа мамлакатларидир. Россия 43-ўринни эгаллади.
Remote.com – бу глобал HR-ечимлари платформаси бўлиб, у компанияларга бутун дунё бўйлаб ходимларни ёллашга ёрдам беради. У 2023 йилдан бери иш ва ҳаёт баланси энг яхши мамлакатлар рейтингини эълон қилиб келади, деб хабар беради daily.afisha.ru.








