Жаҳон банки билан коррупцияга қарши курашиш йўналишида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

    Хавфсизлик 31 январ 2023 1622

    Жорий йил 31 январда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров Жаҳон банки вакили Даниела Фелкман билан учрашди.

    Учрашувда Жаҳон банки билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган ислоҳотлар, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида уларда коррупцион омилларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

    Хусусан, мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган 90 га яқин, шундан бевосита коррупцияга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи 10 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, шунингдек, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари, «Йўл хариталари» ва Дастурлар доирасида бир қатор ижобий ютуқларга эришилаётганлиги таъкидланди.

    «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, унда ишга киришга номзодларни очиқ мустақил танлов орқали саралаб олиш жараёнини ҳуқуқий тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш самарадорлиги ва компетенциясини баҳолаш мезонлари, уларнинг малакасини оширишга оид қатор нормалар белгиланди.

    Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2022 йилда қабул қилинган «Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида» коррупциядан ҳоли мамлакат барпо этиш белгиланганлиги давлат идоралари, хусусан, парламент олдига бу борадаги ишларни амалга оширишда улкан масъулият юклайди.

    Шунингдек, бугунги кунда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун парламентда муҳокама қилинаётган бўлса, «Давлат хизматчиларининг даромадларини декларация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги қайд этилди.

    Учрашувда Жаҳон банки вакиллари томонидан «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича институционал салоҳиятини кучайтириш» мавзусидаги Банк лойиҳасининг мақсади ва кутилаётган натижалар тўғрисида батафсил маълумот берилди ва уларни амалга оширишда парламентнинг роли тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

    Учрашув якунида Жаҳон банки билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates