Жаҳон банкининг Йиллик вазирлар давра суҳбатида Ўзбекистон меҳнат бозоридаги тажрибаси намойиш этилди

    Халқаро ҳамкорлик 21 октябр 2020 583

    Жаҳон банкининг 2020 йилги йиғилишлари доирасида «Иш билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва COVID-19 инқирозидан халос бўлиш» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жаҳон банки раҳбарлари, юқори мартабали хорижий экспертлар ва сиёсатчилар иштирокида виртуал давра суҳбати ташкил этилди.

    Учрашувда COVID-19 пандемияси туфайли корхона ва ишчиларда юзага келаётган муаммолар ҳамда бунга мамлакатларнинг муносабати, қолаверса, ушбу масалаларнинг ечими муҳокама қилинди. Муҳокама диққат марказида меҳнат бозоридаги муаммоларни енгиллаштириш ва қайта тиклаш масалалари бўлди.

    Тадбир иккита сессиядан иборат бўлиб, барқарорликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали бандликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди. «Давра суҳбати» давомида бутун дунёдаги ушбу долзарб мавзулар бўйича тажриба ва билим алмашилди.

    «Давра суҳбати» аудиториясида Қувайт, Покистон, Филиппин, Гана, Эфиопия, Бангладеш, Эквадор каби мамлакатларнинг молия, саноат, иқтисодиёт вазирликлари, марказий банклар, ва бошқа тузилмаларнинг масъул ходимлари, шунингдек, хусусий сектор ва Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари иштирок этди.

    Давра суҳбатининг иккинчи сессияси доирасида Ўзбекистон томонидан қабул қилинган инқирозга қарши чоралар Халқаро Меҳнат Ташкилотининг пандемияга қарши тўртта асосий тамойилларига тўлиқ мос келади, яъни, иқтисодиёт ва бандликни рағбатлантириш, бизнес, иш ўринлари ва даромадларни қўллаб-қувватлаш, жойлардаги ишчиларни ҳимоя қилиш ва ижтимоий мулоқотни ривожлантиришга қаратилганлиги таъкидлаганди. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инқирозга қарши 10 триллион сўм миқдорида «Меҳр-мурувват» жамғармаси ташкил этилганлиги эътироф этилди.

    Бундан ташқари, ҳукумат иш билан таъминлашнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлади. Вақтинчалик бандликни таъминлаш жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 500 мингдан ортиқ ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди; улардан 50 мингга яқин кам таъминланган оилаларга шахсий уй-жой участкаларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини яратиш субсидиялаш механизми орқали амалга оширилди;

    4 минг ишсиз аҳоли тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган субсидиялар ҳисобига иш билан таъминланди; 37 минг банд бўлмаган фуқаро ишсизлик нафақасини олди. Шундай қилиб, 910,2 минг фуқаро меҳнат вазирлиги томонидан тўққиз ой давомида иш ва доимий даромад билан таъминланди.

    Шу билан бирга, узоқ муддатли истиқболда COVID-19 нинг меҳнат бозоридаги салбий оқибатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топган. Хусусан, Меҳнат кодексининг янги таҳрири пандемия хавфини камайтиришга қаратилган қўшимча қоидаларни ўз ичига олади. Илгари қонун ҳужжатларида тартибга солинмаган меҳнат фаолиятининг янги шакллари ҳисобга олинди, пандемия пайтида иш ҳақи тўланмаган таътилнинг давомийлиги оширилди, меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates