Жамият фойдасига салкам 2,5 млрд сўм ундириб берилди

    Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Фарғона шаҳрида жойлашган жамият фойдасига йирик миқдордаги қарздорлик ундириб берилди.

    Маълум бўлишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 апрель кунидаги ижро варақасига асосан даъвогар “ASL GRAND OIL” МЧЖ фойдасига жавобгар “SAYRAM SANOAT INVEST” жамиятидан 2.415.229.718 сўм ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувига олинган ва қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

    Давлат ижрочиси томонидан қарздорликни тўлиқ бартараф этиш юзасидан 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, бу муддат ичида қарздорлик тўлиқ бартараф этилмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Жамиятга тегишли мол-мулклар хатланиши жараёнида қарздорликни тўлаш учун маблағ етмаслиги маълум бўлди.

    Шундан сўнг, “SAYRAM SANOAT INVEST” жамиятининг қатор корхона, ташкилотлардаги мавжуд 2,8 млрд сўм ҳақига қаратилди. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жамият фойдасига белгиланган қарздорлик айнан жамиятнинг ҳақларини ундириб берилиши ҳисобидан амалга оширилди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

    Ғайратбек Ботиров,

    МИБ Тўрақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates