Талаба жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материал тарқатгани учун қамалди

    Депутат Расул Кушербаев Теlegram'даги каналида Фарғона вилоятида яшовчи, Корея халқаро университети талабасининг мурожаатини эълон қилди.

    Мурожаатга кўра, 2001 йил Қўқон шаҳри, Бувайда туманида тўғилган А.А. 2022 йил май ойининг ўрталарида ўзини ИИВ ҳодими деб таништирган Жавлон ака исмли киши уни Бувайда туман ИИБга олиб кетади ва Жиноят кодексининг 244-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айблаб, 6 ойдан буён босим остидаги тергов ва суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

    Талабанинг айтишича, Қирғизистон фуқароси Рафиқжон Қорининг (ҳозирда марҳум) 8 март тўғрисидаги маърузасини бир дўстига жўнатгани сабабли унга 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосини қўллашмоқчи.

    Шунингдек, А.А. оилада ёлғиз ва тўнғич ўғил эканини, унинг устига, отаси ҳам бетоб бўлиб, ўзи эса контракт асосида университетда ўқишини маълум қилган.

    А.Абдуҳамидов ўз мурожаатида суд ҳукмини олдиндан тахмин қилиб, гўёки унга нисбатан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланишидан норозилик билдирган.

    Мазкур мурожаатнома юзасидан расмий муносабат билдирилди.

    Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳукми билан А.Абдуҳамидовга Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан ушбу Кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    А.Абдуҳамидовни талабалар сафидан чиқариш ёхуд қолдириш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли Қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида у таълим олаётган олий ўқув юрти томонидан ҳал этилади.

    А.Абдуҳамидовга суд ҳукмидан норози бўлган тақдирда юқори турувчи судга апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

    "Таажжубланарлиси шундаки, гарчанд мазкур мурожаат 2022 йил 9 ноябрь куни жойлаштирилган бўлса-да, икки кун аввал, аниқроғи, 2022 йил 7 ноябрь куни А.Абдуҳамидовга нисбатан суд ҳукми эълон қилиб бўлинган", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates