Жамоатчилик ўрганиши натижалари муҳокама қилинди

    Аммо ҳал қилиниши лозим бўлган ва ечимини кутаётган масалалар ҳам бор. Компьютер қурилмалари етишмаслиги сабабли электрон тизимдан фойдаланиш тўлиқ йўлга қўйилмаган.

    Ўзбекистон халқ демократик партияси марказий кенгаши медиамарказида соғлиқни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини ўрганиш натижаларига оид онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, ЎзХДП Фарғона вилояти кенгаши масъуллари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, партия фаоллари, ёшлар иштирок этган йиғилишда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида урғу берилди.

    Таъкидланганидек, кейинги йилларда юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарув усулларини жорий этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳага ажратилаётган маблағлар ҳажми йилдан йилга кескин ошиб бормоқда.

    Йиғилишда Фарғона вилоятида «Соғлиқни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини ўрганиш» якунлари кенг муҳокама қилинди. Фарғона вилоятида бугунги кунда 4 миллиондан зиёд аҳолига шаҳар ва туманлардаги 19 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар,134 та оилавий поликлиника ҳамда 167 та оилавий шифокор пунктлари томонидан бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатилади. Шунингдек, жами 60 та шифохоналар шаҳар ва тиббиёт бирлашмалари таркибидаги 33 та шифохоналар, 14 та вилоят шифохоналари ҳамда 14 та Республика ихтисослашган марказ филиаллари томонидан стационар ёрдам берилади.

    Вилоятнинг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига лапораскопик жамлама ўрнатилиши ҳисобига 10 дан ортиқ вилоят ихтисослаштирилган муассасаларда, жумладан, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида 60 дан ортиқ (микрожарроҳлик, шунтлаш, эндопротезлаш ва бошқалар) янги диагностика даволаш усуллари амалиётга тадбиқ этилди. Натижада, 2023 йилда вилоят муассасаларида 5 мингдан ортиқ юқори технологик операциялар ўтказилди. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар қабул бўлимлари, болалар реанимацияси ва интенсив терапия бўлимлари қабулхоналари ҳам такомиллаштириб борилмоқда. Тиббиёт ташкилотлари компьютер ва офис ускуналари билан таъминланяпти.

    Аммо ҳал қилиниши лозим бўлган ва ечимини кутаётган масалалар ҳам бор. Компьютер қурилмалари етишмаслиги сабабли электрон тизимдан фойдаланиш тўлиқ йўлга қўйилмаган. Фарғона вилоятида фаолият юритаётган 451 та тиббиёт муассалаларига 2023 йилда 1504 та компьютер техникалари етказиш режалаштирилган эди. Амалда 313 та компьютер техникалари (20,8 фоиз) келтирилган. Худди шундай 2024 йилда тиббиёт муассасаларига 3531 та компьютер техникалари етказиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда компьютер техникалари етказилмаган.

    Мулоқотда муаммоли масалалар соҳа вакиллари иштирокида таҳлил қилинди. Депутатларнинг таклифлари тингланди. Ўрганишларда иштирок этган жамоатчилик вакиллари юқумли бўлмаган касалликка чалинган кекса ёшдаги беморлар ва уларнинг фарзандларини ўзини ўзи парвариш қилишга ўргатиш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникаларда «Профилактика мактаби» машғулотларини ўтказиш ҳамда касаллик турларига кўра беморларни овқатлантириш юзасидан парҳез столлари бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни ЖССТ тавсиялари ва илғор мамлакатлар тажрибаси асосида қайта кўриб чиқиш зарурлигини таклиф қилишди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates