Жанубий Европада ўз «уйимиз» бўладими?

    Бизнес 27 ноябр 2022 1539

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Европанинг «ACIR Southern Europe» компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот мавзуси – Ўзбекистоннинг ваколатхонасини Жанубий Европада, жумладан Милан, Мадрид ва Лиссабонда очиш.

    Қайд этиш жоизки, Европанинг ушбу компанияси раҳбарияти билан бу биринчи учрашув эмас, яъни ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистонни Европа қитъасида намойиш этиш бўйича катта ишлар амалга оширилган. Аслида «ACIR Southern Europe»нинг асосий миссияси шундан иборат. Ушбу халқаро бизнес-платформа Марказий Осиё ва Жанубий Европа мамлакатлари ишбилармонлик бирлашмалари ва тармоқ уюшмаларининг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини йўлга қўйич учун мўлжалланган бўлиб, ушбу мамлакатлар бўйича лойиҳаларни киритиш, илгари суриш ва амалга ошириш босқичигача етказиш учун «ягона дарча» ҳисобланади.

    «ACIR Southern Europe» томонидан тақдим этиладига имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтар экан, «Жанубий Европада ўз «уйингиз» бор», – деб қайд этди компания раҳбари Эдуард Гулян. Бугунги кунда мазкур компания Ўзбекистон тарафининг расмий ваколатхонаси вазифасини ўташи асносида мамлакатимиз вакиллари Европа бозорларига кириб бориши учун имконият йўлакларини очади.

    Йиғилишда ACIR вакиллари «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва унга аъзо корхоналарни 2023 йил 6-10-февраль кунларида Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё экспорт салоҳиятининг кўргазмаси – «IMEX-Impulso Exterior»да иштирок этишга таклиф қилди. Ушбу кўргазма ҳақида гапирар экан, тадбир ташкилотчилари бўлмиш меҳмонлар ушбу тадбир воқелиги ўз туркуми бўйича Жанубий Европадаги энг йириги бўлгани ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари бўйича тармоқлараро ҳамкорлик салоҳиятини очиб беришини таъкидлаб ўтдилар, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    «Ушбу учрашув GSP+ преференциялар тизими доирасида янада самаралироқ фаолият олиб бориш ва Европа мамлакатларига экспорт ҳажмини кенгайтириш борасида чарм-пойабзал тармоғи корхоналари учун янги имкониятларни очиб беради», — дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates