"Жанубий Кемачи" конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат қазиб олинмоқда

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 4К-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

    “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

    Ушбу қудуқда сувланган оралиқларини ёпиш ва қўшимча оралиқларини отиш ишлари олиб борилди. Натижада 2222-2225 метр перфорация оралиғларидан кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

    Маълумот учун: "Жанубий Кемачи" нефтгазконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

    "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates