Қашқадарёда Жанубий Корея тажрибаси тадбиқ этилади

    Қашқадарё вилоятида профессионал таълим тизимини ривожлантиришда Жанубий Корея тажрибаси татбиқ этиладиган бўлди. Бу борада амалий ишлар бошланди.

    Жорий йилнинг 11 март куни Қашқадарё вилоятига Жанубий Кореянинг “The University of Korea” консорциуми вакили Парк Хюн Жин раҳбарлигида делегация ташриф буюрди.

    Ташрифдан кўзланган асосий мақсад вилоятдаги касб-ҳунар мактаблари фаолияти билан яқиндан танишиш, ахборот технологиялари соҳасидаги моддий-техник базаси ҳолатини ўрганишдан иборат бўлди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вилоят бошқармаси ходимлари томонидан хорижий ҳамкорларга барча зарур бўлган маълумотлар тақдим этилди ва ҳамкорлар томонидан вилоятнинг касб-ҳунар мактабларини энг замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминлаш, ўқитувчиларни Корея Республикасига мақсадли малака ошириш курсларига жўнатишга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates