Жанубий Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш тақиқланди

    Ушбу Қонун лойиҳасини 208 нафар депутат қўллаб-қувватлади, икки нафари эса овоз беришда бетараф қолди. Энди ҳужжат президент Юн Сок Ёл томонидан имзоланиши керак.

    Итни ўлдирган шахс учун уч йил қамоқ жазоси ва 30 миллион корейс вони (тахминан 23 минг доллар) миқдорида жарима тайинланади.

    Итларни тановул қилиш учун кўпайтирган ёки била туриб ит гўштидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотини сотиб олган, ташиган, сақлаган ёки сотганлар ҳам жаримага тортилади ва қамоқ жазосига ҳукм қилинади. CNN нашрининг аниқлик киритишича, қонун лойиҳасида ит гўштини истеъмол қилганлик учун жазо назарда тутилмаган.

    Фермер хўжаликлари, ресторан эгалари ва ит гўшти саноати билан шуғулланадиган бошқа шахсларга ўз бизнесларини ёпиш учун уч йил вақт берилади.

    Жанубий Корея расмийларига кўра, мамлакатда 1100 га яқин ит фермаси мавжуд бўлиб, уларда ярим миллионга яқин ит боқилади. Фермерлар қонун лойиҳасига норозилик билдириб келишади. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қонун кучга киргач, миллионга яқин одам ишсиз қолиши мумкин.

    Жанубий кореяликлар ит гўштидан босқичма-босқич воз кечиб келишмоқда. 2022 йилда Галлуп Кореа томонидан ўтказилган сўровномага кўра, респондентларнинг атиги 8 фоизи ит гўштини истеъмол қилишини билдирган, 2015 йилда эса бу кўрсаткич 27 фоизни ташкил қилган.

    Қўшимча маълумот ўрнида: Ҳукумат статистикасига кўра, ит гўштидан тайёрланган маҳсулотларни сотувчи 1150 га яқин ит фермаси, 34 та гўштни қайта ишлаш заводи, 219 та дистрибютор ва 1600 га яқин ресторан мавжуд.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates