Жанубий Кореянинг Neonsat-1 кичик сунъий йўлдоши орбитага олиб чиқилди

    Жанубий Корея томонидан ишлаб чиқилган Neonsat-1 кичик сунъий йўлдоши Янги Зеландиядаги космодромдан учирилган Rocket Lab ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилди.

    Бу ҳақда Корея Республикаси Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги маълум қилди.

    Сунъий йўлдош учирилгандан 50 дақиқа ўтиб 520 километр баландликка кўтарилган. Қурилма Корея Республикаси Фан ва технология институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Корея ярим оролини кузатиш учун мўлжалланган.

    Жами 11 та Neonsat-1 сунъий йўлдоши учирилиши режалаштирилган. Бешта сунъий йўлдош 2026 йил июнь ойида, яна бештаси эса 2027 йил сентябрида орбитага чиқарилиши кутилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates