Батумида сайёҳ парашютда учиш чоғида ҳалок бўлди

    Батумида (Грузия) денгиз қирғоғида парашютнинг тушиб кетиши оқибатида бир сайёҳ ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.

    Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги хабарида айтилади.

    Воқеа бир кун олдин содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, қайиққа боғланган парашютда қувайтлик эр-хотин бўлган. 37 ёшли аёл воқеа жойида вафот этди, 39 ёшли эркак эса шифохонага ётқизилди, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Мавжуд маълумотларга кўра, парашютнинг тушиб кетишига тўсатдан эсган кучли шамол сабаб бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан “Темир йўл, сув ёки ҳаво транспорти ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates