Америкага юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Самарқандда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паяриқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.К. фуқаролар Ш.З. ва Б.Р.нинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилгани, уларнинг ҳар биридан 12 000 АҚШ долларидан жами 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган вақтида ушланди.

    Маълумотларга кўра, ушбу пуллар ҳисобидан 4 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.