Ҳиндистонда юз берган сув тошқини қурбонлари сони 52 нафарга етди

    Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида май ойидан бери давом этаётган кучли сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида сўнгги 24 соат ичида камида олти киши ҳалок бўлди.

    Табиий офат қурбонлари сони 52 нафарга етди.

    Штат ҳукумати маълумотларига кўра, сув тошқини юз берган 29 та округда (35 тадан) 2,1 миллион аҳолининг уйлари қисман ёки тўлиқ сув остида қолди. Кун давомида ҳудуднинг асосий дарёси – Брахмапутра, шунингдек, унинг ирмоқлари Дигару ва Коллонгда сув сатҳининг бироз пасайиши қайд этилди. Бироқ, бу тинимсиз кучли ёмғир ёғиши туфайли ортиб бораётган сув тошқини майдонининг камайишига таъсир қилмади.

    Штат ҳукумати 40 000 кишига мўлжалланган 72 та вақтинчалик бошпана лагери ва тошқиндан жабрланганлари учун 64 та маҳсулотлар тарқатиш марказларини ташкил қилди. Табиий офат юз берган ҳудудларда қутқарув ишларига қуруқликдаги қўшинлар, чегара қўшинлари ва ҳаво кучларининг ҳарбий хизматчилари жалб қилинди, деб хабар беради tass.ru.