Жанубий Устюрт миллий табиат боғидаги фотоқопқонга Қорақулоқ тушиб қолди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Жанубий Устюрт миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қорақулоқ муҳрланди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Маълумот учун, Жанубий Устюрт миллий табиат боғи Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган бўлиб, 2020 йил 11 ноябрда ташкил топган. Унда 149 турдаги ҳайвонот дунёси мавжуд ва улардан 36 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Шунингдек, қорақулоқ бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ва CITESнинг I иловасига киритилган. Устюрт ясси текислиги, Амударёнинг қуйи оқими ва бошқа айрим ҳудудларда учрайди. Чўлларнинг барханли ва мустаҳкамланган қумли қисмларида, гипслашган текисликларда, баъзан чўллашган тоғ этаклари ва тўқайзорларда яшайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates