Қизилқум архари фотоқопқонга тушиб қолди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Нурота давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум архари муҳрланди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Нурота давлат қўриқхонаси 1975 йил 10 январда Жиззах вилояти Фориш туманида фаолият бошлаган. Ҳудудда ҳайвонот дунёсининг 250 га яқин тури рўйхатга олинган бўлиб, шундан 31 тури Қизил китобга киритилган. Қўриқхонада энг кўп учрайдиган асосий муҳофаза этиладиган тур Қизилқум архари ҳисобланади.

    Қизилқум архари заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ва CИТEСнинг ИИ иловасига киритилган. Нурота, Оқтоғ тизмаларида, Томдитоғ қолдиқ тоғларида, Туркистон тизмасида тарқалган. Умумий сони 2000 та атрофида. Асосий қисми Нурота қўриқхонаси ҳудудида учрайди ва сўнгги 10 йилда сони анча барқарорлашган. 1991 йилдан бери қўриқхонада кўпайтирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates