Оролдаги сайғоқлар фотоқопқонга тушиб қолди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Оролқум” миллий табиат боғи Орол денгизи ҳудудларида ўрнатилган фотоқопқонларга сайғоқлар муҳрланди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Маълумот учун, “Оролқум” миллий табиат боғи 2022 йил 4 мартда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ташкил қилинган. Ҳудудда 20 турдан ортиқ ҳайвонот дунёси вакиллари учрайди, шулардан 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Сайғоқлар бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган жуда ноёб тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ҳамда CИТEСнинг II Иловасига киритилган. Ўзбекистон Қозоғистон билан сайғоқларни сақлаб қолиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳамда сайғоқларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича Ҳукуматлараро битим имзолаган.

    Сайғоқларни муҳофаза қилиш учун браконьерликка қарши курашни кучайтириш, ҳудудий муҳофазасини яхшилаш, чегара тўсиқлари ва нефть-газ сектори, йўл-транспорт инфратузилмаси таъсирини камайтириш, трансчегаравий ҳамкорлик ҳамда уларни асраб қолишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates