“Оқтоғ-Томди“ қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга туркман қорақулоғи тушиб қолди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга чанқоғини қондираётган туркман қорақулоғи муҳрланди.

    Маълумот учун: Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудида 40 минг гектар майдонга эга «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси 2022 йилда ташкил этилган. Қўриқхонада сут эмизувчиларнинг 14 тури, қушларнинг 21 тури ва судралиб юрувчиларнинг 6 тури яшайди. Шулардан 13 турдаги ҳайвонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Туркман қорақулоғи йўқолиб кетиш арафасида турган, мозаик жиҳатдан кенг тарқалган кичик тур мақомида Ўзбекистон Қизил китобига ва CИТEС И иловасига киритилган. Устюрт платосида, Амударёнинг қуйи оқимида, Қизилқум чўлида ҳамда Сурхондарё ва Зарафшон дарёларига туташ текисликларда учрайди.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates