Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, “Қизилқум” давлат қўриқхонаси 1971 йил 23 июнда Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳудудида ташкил қилинган. Ҳудудда 359 тур ҳайвонот дунёси мавжуд бўлиб, 37 тури сут эмизувчилар, 266 тури қушлар, 29 тури судралиб юрувчилар, 2 тури сувда ва қуруқликда яшовчилар, 25 тури эса балиқлар синфига мансуб бўлган жонзотлардир. Булардан 50 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.