Japan Digital University билан рақамли технологиялар ҳамда таълим йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Таълим 22 июл 2022 1841

    Бугун, 22 июлда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Japan Digital University васийлик кенгаши раиси, «Digital Knowledge Co., Ltd Japan» асосчиси ва раҳбари Хага Хироаки билан онлайн мулоқот ўтказди. Унда ЖДУ Ўзбекистондаги ректори Равшанбек Мамажонов ҳам иштирок этди.

    Учрашувда Ўзбекистонда таълим соҳасининг ривожланиши билан танишиш, шунингдек, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама этилди.

    Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети битирувчилари 3 та: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Japan Digital University ҳамда Япониядаги университетлардан бирининг дипломини қўлга киритиш имкони мавжуд.

    Ушбу университет миссияси дунё миқёсида етук кадрларни тайёрлаш орқали аҳоли яхши яшашига кўмаклашиш ва Ўзбекистон-Япония муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшади.

    Учрашув давомида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шу билан бирга, АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates