“Жайрон” эко-туристик объектини ривожлантириш ишлари бошланди

    Туризм 8 сентябр 2020 1983

    Бухородан 42 км масофада, Қизилқум саҳросининг жануби-ғарбида жойлашган “Жайрон” қўриқхонасига биринчи тамал тоши қўйилди.

    Ушбу эко-туристик объектни ривожлантириш ишлари питомник имкониятларини ошириш ва сайёҳлар ҳамда маҳаллий меҳмонлар ташрифи учун қулай шароит яратишга йўналтирилган.

    Сўнгги уч йилда туризм тармоқлари ва туристик объектлар сафини кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда, Бухорода ҳам бу каби манзиллар сафи тобора ортиб бормоқда. Жумладан, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулло Обломуродовнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида масъуллар билан биргаликда вилоятининг “Жайрон” питомнигида экологик туризм объектини ташкил этиш ва ривожлантириш борасида сўз юритди.

    Тамал тошини қўйиш маросимига шунингдек Бухоро ва Қоровулбозор туманлари ҳокимлари ҳамда Экология қўмитасининг Бинолар эксплуатацияси ва капитал таъмирлаш дирекцияси бошлиғи Э.Набиев таклиф этилди.

    Янги объект меҳмонхона, музейлар ва 25 кишини сиғдира олувчи конференц-залларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, питомник фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қўриқхона илмий ходимлари учун лаборатория биносини қуриш ишлари бошланди. Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг ёз мавсумида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов вилоятга ташрифи доирасида ишчи гуруҳ билан мазкур «Жайрон» қўриқхонасига бориб, у ернинг сайёҳлик мавсумига тайёргарлигини кўздан кечириб, зарур таклиф ва тавсияларини берган.

    Айни дамда масъуллар бутун республика бўйлаб экотуризмни ривожлантириш йўлида зарур ишларни олиб боришмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates