Ўзбекистон делегацияси «Qatar Travel Mart 2024» кўргазмасида иштирок этди

    2024 йил 25-27 ноябрь кунлари Туризм қўмитаси делегацияси Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган «Qatar Travel Mart» халқаро кўргазмасида мамлакатимиз миллий стендини намойиш этди.

    Ушбу тадбир минтақадаги энг йирик туризм платформаларидан бири бўлиб, жаҳон туризм бизнеси вакиллари, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар ва миллий туризм маъмуриятларини бирлаштирган.

    Ўзбекистон миллий стендида мамлакатнинг бой маданий мероси, ноёб сайёҳлик йўналишлари ва ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари намойиш этилди. Стендга ташриф буюрувчилар мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари, Ипак йўли бўйидаги тарихий обидалардан тортиб, замонавий инфратузилма лойиҳаларигача бўлган маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Делегация, шунингдек, Форс кўрфази давлатларидан туристлар оқимини ошириш бўйича потенциал ҳамкорлар билан музокаралар олиб борди. «Al-Jazira» халқаро телевидениеси вакиллари билан музокараларга алоҳида эътибор қаратилди, бу эса ўз навбатида Ўзбекистонни Яқин Шарқдаги медиа платформаларда тарғиб қилишнинг янги истиқболларини очишга хизмат қилади.

    «Qatar Travel Mart» кўргазмасида иштирок этиш Ўзбекистоннинг халқаро туризм майдонидаги ўрни юксалиб бораётганлигини ва мамлакатнинг бутун дунё бўйлаб саёҳатчилар учун асосий йўналишлардан бирига айланишга интилаётганлигини кўрсатади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates