Унда турли мамлакатларнинг делегациялари, парламент аъзолари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига бой тарихга эга юртимиз, қадриятларимиз ва маданий меросимиз акс этган видеоролик намойиш этилди.
Мазкур ролик уларда ўзгача таассурот қолдирди. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи экспозиция эса хорижлик ҳамкорларимизнинг мамлакатимиз ҳақидаги тасаввурини янада бойитди.
Шунингдек, келгуси йил апрель ойида режалаштирилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси муносабати билан Ўзбекистон Республикаси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.