Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди

    Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

    Қарорга кўра, ҳокимлик ва “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамиятининг транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда уларни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

    Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади.

    Бир соатлик тўхтаб туриш нархлари:

    • 1-тариф зонасида 12 минг сўм;
    • 2-тариф зонасида 10 минг сўм;
    • 3-зонада 8 минг сўм;
    • 4-зонада 6 минг сўм;
    • 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

    Паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.

    Айрим гуруҳ ногиронлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бепул хизмат кўрсатилади. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари бепул жойлаштирилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates