Эндиликда Дилафруз Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги юзи сифатида фаолият олиб боради ва ўзбекистонлик ёшларни ITга жалб қилишга ҳисса қўшади.
Ушбу дастур компаниянинг ёшларга мўлжалланган лойиҳаси бўлиб, у компаниянинг бутун дунё бўйлаб технология соҳасида билимли, фаол ва интилувчан ёшларини саралаб олади.
Дилафруз ёш бўлишига қарамай IT соҳасида жуда кўплаб ишларни амалга ошириб келаётган қизлардан. Айни дамда у мактаб ўқувчиси бўлгани сабабли турли компанияларда фрилансер сифатида фаолият олиб боради.
“Ушбу лойиҳага топширишим ҳам, киришим ҳам осон кечмади, — дейди Дилафруз Жўрабоева. — Техник томондан билимларим яхши бўлгани учун мени номинацияга қўйишди. 1 йил давомида компания томонидан берилган турли шартлар ва топшириқларни аъло даражада бажариш талаб этилди. Шулардан бири Сунъий интеллект технологияси бўйича берилган 30 та модулдан иборат дарс ва топшириқлар бўлди.
Айни дамда Дилафруз Yandex учун ўқиш ва стажировкага топширган, синовлардан яхши ўтса Yandexнинг катта лойиҳаларига қўшилиш имкониятига ҳам эга бўлади.