Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича йиғилиши санасини кечиктирди

    Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш ва Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлаш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши бошқа кунга қолдирилди.

    Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

    Халқаро молия ташкилотлари томонидан жаҳон ва савдо ҳамкорлардаги иқтисодий истиқболлар бўйича янгиланган прогнозлар ва 2024 йил III чораги бўйича мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини, ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш ва Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлаш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши жорий йилнинг 31 октябрида ўтказилиши белгиланди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates