Жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши 14 ёш этиб белгиланди

    Ижтимоий ҳаёт 8 декабр 2021 5025

    «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

    Ҳужжатга кўра, жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши 14 ёш этиб белгиланди (амалда 13 ёш).

    Шунингдек, 16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда ва мазкур соҳадаги жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.

    Жумладан:

    – ЖК 128-моддасида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазосининг максимал муддати 5 йилдан 7 йилгача оширилмоқда;

    – ЖК 129-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 2 йилгача кўпайтирилмоқда.

    Бундан ташқари суд-тергов жараёнида бола ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини кучайтириш чоралари кўрилмоқда, жумладан:

    – вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда 4 соатдан ошмаслиги белгиланмоқда (амалда – 8 соат);

    – вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда тарафларнинг ташаббусига кўра психолог иштирокини таъминлаш тартиби ўрнатилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates