Жиззахда “ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ташкил этилди

    Ярмарка доирасида Андижон вилоятидан 4 та, Бухоро вилоятидан 4 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Тошкент шаҳридан 11 та, Навоий вилоятидан 2 та, Фарғона вилоятидан 9 та, Сирдарё вилоятидан 7 та, Сурхондарё вилоятидан 3 та, Самарқанд вилоятидан 9 та ва бошқа вилоятлардан 14 тадан ортиқ қурилиш, автомобилсозлик, фармасевтика, озиқ-овқат, текстил ва бошқа соҳадаги корхоналар қатнашди.

    Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулот турларини ўрганиб чиқиш, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш кўламини кенгайтириш учун буюртмалар портфелини (шартнома ва меморандумлар) шакллантириш мақсадида Жиззах вилоят ҳокимининг 2022 йил 3 февралдаги 50-3-0-Ф/22-сонли фармойишига асосан Жиззах шаҳрида Жиззах вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқармаси томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз ишини бошлади.

    Ярмарка доирасида Андижон вилоятидан 4 та, Бухоро вилоятидан 4 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Тошкент шаҳридан 11 та, Навоий вилоятидан 2 та, Фарғона вилоятидан 9 та, Сирдарё вилоятидан 7 та, Сурхондарё вилоятидан
    3 та, Самарқанд вилоятидан 9 та ва бошқа вилоятлардан 14 тадан ортиқ қурилиш, автомобилсозлик, фармасевтика, озиқ-овқат, текстил ва бошқа соҳадаги корхоналар қатнашиши режалаштирилган эди.

    Кўргазмада биргина Жиззах вилоятининг ўзида жами 72 та корхона қатнашган бўлиб, шундан 5 та автомобилсозлик, 17 та енгил саноат, 10 та кимё саноат, 17 та қурилиш материаллари, 6 та мебел саноати, 8 та озиқ-овқат саноати, 3 та фармасевтика ва 6 та электротехника йўналишларидаги корхоналар ўз товарлари билан иштирок этди.

    Тадбирнинг очилиш қисмида, вилоят ҳокими Э.Салиев ишбилармон доираларга қулай шарт-шароит яратиш орқали вилоятнинг саноат соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини ва бу борада республикамизда кўплаб имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидлади.

    Шу ўринда айтиш керакки, Жиззах вилоятида 2021 йил якунларига кўра, саноат соҳасида 4,1 трлн. сўмлик 104 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 2414 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, умумий қиймати 307,8 млн долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилиши натижасида 11 та лойиҳа ишга туширилди. Ва бу ЯҲМ 7 фоизга ўсишида муҳим қадам бўлди.

    Ушбу ташкил этилган ярмарканинг ўзига хос хусусияти ҳам маҳаллий тадбиркорлар учун яна бир имконият бўлиб, саноат соҳасидаги корхоналар ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори сифатли ва янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, инвесторларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳаларини сонини ошириш, янги иш ўринларини яратишга қаратилгани айтиб ўтилди.

    Жиззах вилоят Инвестициялар ва ташқи

    савдо бошқармаси матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates