Жиззахда иқтидорли ёшлар учун “Олтин фонд” дафтари жорий қилинди

    Кейинги авлод 8 феврал 2021 3148

    Жиззах вилоятида тажриба сифатида иқтидорли ёшлар учун “Олтин фонд” дафтари жорий қилинди.

    “Олтин фонд” дафтарига аъло баҳоларга ўқийдиган умумтаълим муассасалари ўқувчилари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларининг ҳамда вилоятда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари талабалари фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт йўналишларида жамиятимиз турмуш тарзини янада яхшилашга хизмат қиладиган мақсадли креатив ғояларга эга 200 нафар вилоят ёшлари киритилди.

    Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг тегишли қарорига мувофиқ, мазкур дафтарга киритилган ёшлар ўзининг ижодий фаолиятига оид турли имтиёзларга эга бўлади.

    Қизиқарли ва очиқ суҳбат тарзида кечган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва мутасадди раҳбарлар “Олтин фонд” дафтарига киритилган ёшларга аъзолик гувоҳномалари ва фонд рамзи туширилган статуэткаларни топширишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates